Жаҳон | 16:33 / 17.05.2025
18997
1 дақиқада ўқилади

Россия қамоқхонасида туннель қазиб қочган ўзбекистонликларга ҳукм ўқилди

Улар 4,5 йилдан 12,5 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Фото: gorod48.ru

Россиянинг Липецк шаҳри суди 2024 йил октябрь ойида колониядан 30 метрлик туннель қазган ва қочишга муваффақ бўлган олти нафар маҳбусга ҳукм ўқиди.

Қочқинлар Россия Жиноят кодексининг 313-моддаси («Бир гуруҳ шахслар томонидан ҳибсхонадан қочиш») бўйича айбдор деб топилиб, 4,5 йилдан 12,5 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Суд қарорида айтилишича, Липецкдаги 2-сон умумий режимли колонияда жазо ўтаётган маҳкумлар икки ой давомида қувур, белкурак ва кесиш диски бўлакларидан фойдаланиб, туннель қазиган. Узунлиги 30 метрдан ортиқ бўлган туннель колония панжараси остидан ўтган. 2024 йил 25 октябрь куни маҳбуслар – беш нафар ўзбекистонлик ва бир нафар тожикистонлик туннель орқали қочиб кетган.

Беш маҳбус зудлик билан ҳибсга олинган, олтинчиси 6 ноябрь куни Тамбов вилоятида топилган эди.

Мавзуга оид