Чехия журналист Фарида Қурбонгалеевани Россияга топширишдан бош тортди
Прага суди ВГТРКнинг собиқ бошловчиси Фарида Қурбонгалееванинг Россияга экстрадиция қилинишини номақбул деб атади ва шу билан Россия Бош прокуратураси сўровини рад этди.

Фото: haqqin.az
Чехия ҳукумати Прагада яшовчи россиялик журналист Фарида Қурбонгалеевани Россияга экстрадиция қилишдан бош тортди, унга нисбатан Россияда бир вақтнинг ўзида иккита жиноий иш қўзғатилди. Чехия пойтахти шаҳар суди Россия Бош прокуратурасининг уни экстрадиция қилиш ҳақидаги сўровини рад этди, деб хабар берди Seznam Zprávy Чехия ахборот портали 22 май, пайшанба куни. «Суд экстрадицияни қабул қилиб бўлмайдиган деб топди», деди судья Томаш Кубовец қарорни ўқиб эшиттирар экан. Россиянинг ВГТРК давлат компаниясининг собиқ телебошловчиси соғлиғи ҳолати туфайли ушбу мажлисга келмади, деб ёзади портал. Қурбонгалеевани адвокат ҳимоя қилди.
Шу йилнинг февраль ойида Фарида Қурбонгалеева Facebookʼда Россия Бош прокуратураси Чехия расмийларидан уни экстрадиция қилишни талаб этгани, бу ҳақда Чехия полицияси Қурбонгалеевани ёзма равишда хабардор қилгани ҳақида хабар берган эди. «Бу, шубҳасиз, мен учун катта шараф, чунки Россия шу тариқа менинг режимга қарши курашга қўшган ҳиссамни тан олади», — деб ёзади журналист. Унинг сўзларига кўра, мактубда экстрадиция учун асос кўрсатилмаган. Унинг таъкидлашича, гап икки жиноий иш — «терроризмни оқлаш» ва Россия Қуролли кучлари ҳақидаги «фейклар» ҳақида кетяпти.
2024 йил октябр ойида Россия ҳукумати Қурбонгалеевани халқаро қидирувга бергани маълум бўлди. «Қурбангалеева ва бошқа номаълум шахсларга нисбатан жиноий иш 2024 йил 11 май куни очилган», — дея хабар беради РИА «Новости». Журналист билан бир қаторда Қурбонгалеевага интервью берган «Россия эркинлиги» легиони кўнгиллиси Алексей Барановский ҳам ишда иштирок этмоқда.
2024 йилда Россия Адлия вазирлиги Қурбонгалеевани «чет эл агенти» деб эълон қилди. Шунингдек, журналист «террорчилар ва экстремистлар» реестрига киритилиб, халқаро қидирувга берилган.
Мавзуга оид

21:59 / 23.05.2025
Финландия парламенти бош котиби давлатга хиёнатда гумонланмоқда

21:14 / 23.05.2025
Россия ва Украина 390 нафар асирни алмаштирди

20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади

19:13 / 23.05.2025