Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ленин ҳайкали олиб ташланди
Ёдгорлик «Мээрим» боғига кўчирилиб, ўрнига байроқ устуни ўрнатилади.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Қирғизистоннинг Ўш шаҳри марказий майдонида ўрнатилган Владимир Ленин ҳайкали демонтаж қилинди. Бу шаҳар ҳокимлиги қарори билан амалга оширилди. Маҳаллий 24.kg портали ҳайкалнинг ерда ётган суратини чоп этди.
Ҳокимлик хабарига кўра, ёдгорлик «Мээрим» боғига кўчирилади. Ўш шаҳрида унинг ўрнига байроқ устуни ўрнатилади.
«Шунинг учун бу масалани сиёсийлаштирмаслик керак», дейилади ҳокимлик изоҳида.
Ўш – Қирғизистоннинг Бишкекдан кейин иккинчи йирик шаҳри. Владимир Ленин ҳайкали у ерда 1975 йилда ўрнатилган. У Марказий Осиёдаги энг баланд ёдгорлик бўлиб, оғирлиги 7,5 тоннани ташкил этган.
Мавзуга оид

19:19 / 28.07.2025
Қирғиз-ўзбек халқаро университетидан 3 мингдан ортиқ талаба четлатилди

09:05 / 25.07.2025
Ўзбекистон фуқаролари туризм мақсадида энг кўп Қирғизистонга борган

08:30 / 22.07.2025
Қирғизистон Ўзбекистонда кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи

21:03 / 18.07.2025