Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати
Гиёҳвандлик воситасини Фарғонага олиб кетаётган наркокурерлар Тошкент вилоятида ушланди, деб хабар берди вилоят ИИББ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, тадбир давомида Тошкентда яшовчи, 1998 йилда туғилган шахс қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб келинган, гашиш гиёҳвандлик моддасини Бекободдаги яшириб қўйилган жойидан олиб, Қўқонда яшовчи харидорга олиб кетаётган вақтида қочишга уринган икки шахс ҳам ушланди.
Олиб борилган терговга қадар текширув давомида ушбу гиёҳвандлик моддаси наркокурер томонидан контрабанда йўли билан “закладка” кўринишида кўмиб кетилгани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

08:00 / 02.06.2025
Фарғонада банк масъуллари ва ҳоким ёрдамчиларининг қинғир ишлари аниқланди

07:40 / 31.05.2025
Фарғонада сифати кафолатланмаган 8 млрд сўмлик дориларнинг савдога чиқарилиши олди олинди

18:37 / 29.05.2025
Фарғонада танишини қасддан босиб ўлдирган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

17:02 / 15.05.2025