Бешта давлат икки исроиллик вазирга қарши санкциялар киритди
Буюк Британия, Австралия, Канада, Янги Зеландия ва Норвегия Бецалел Смотрич ва Итамар Бен-Гвирни Ғарбий соҳилда фаластинликлар ҳуқуқларини поймол қилишга ундаганликда айблади.

Фото: Getty images
Буюк Британия, Австралия, Канада, Янги Зеландия ва Норвегия Исроил молия вазири Бецалел Смотрич ва миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирга нисбатан санкциялар жорий қилди, дея хабар беради жаҳон агентликлари 10 июн, сешанба куни. Бунинг сабаби сифатида «Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида фаластинликларга қарши зўравонликка ундаш» кўрсатилган.
«Биз икки давлат қарорига содиқмиз, бу исроилликлар ва фаластинликларнинг хавфсизлиги ва қадр-қимматини кафолатлаш ва минтақада узоқ муддатли барқарорликни таъминлашнинг ягона йўли, аммо у экстремистик кўчманчилар зўравонлиги ва аҳоли пунктларининг кенгайиши таҳдиди остида», — дейилади Британия Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган қўшма баёнотда.
«Итамар Бен-Гвир ва Бецалел Смотрич фаластинликларга нисбатан экстремистик зўравонлик ва жиддий инсон ҳуқуқлари бузилишига ундаган. Фаластинликларни мажбурий кўчириш ва Исроилнинг янги аҳоли пунктлари барпо этилишини тарғиб қилувчи экстремистик риторика даҳшатли ва хавфлидир. Бу ҳаракатларни қабул қилиб бўлмайди», — дея таъкидлайди муаллифлар.
Улар Исроил ҳукуматини «халқаро ҳуқуқ бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга ҳамда экстремистик, зўравонлик ва экспансионистик риторикага барҳам бериш учун муҳим чоралар кўришга» чақирмоқда.
Мавзуга оид

23:46 / 13.06.2025
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди

23:21 / 13.06.2025
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди

23:12 / 13.06.2025
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди

22:36 / 13.06.2025