Ўзбекистон | 16:29 / 13.06.2025
4343
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан хорижга бир неча авиарейслар бекор қилинди

Бу ҳақдаги қарорлар Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши билан боғлиқ.

Фото: Kun.uz 

Тошкентдан хорижга бир неча авиарейслар бекор қилинди, деб хабар берди Uzbekistan Airports. Бунга Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб бўлган.

Жумладан,

- «Flydubai» авиакомпаниясининг Дубай - Тошкент - Дубай йўналиши бўйича FZ-1945/1946 рейслари;

- «Air Arabia» авиакомпаниясининг Шаржа - Тошкент - Шаржа йўналиши бўйича G9-270/271 рейслари;

- «Asia Union» авиакомпаниясининг Тошкент - Мадина - Тошкент йўналиши бўйича 7q-141/142 рейслари.

Қатновларнинг қачон тикланиши ҳақида маълумот берилмади.

Мавзуга оид