Паркентда 3 бола сувга чўкиб ҳалок бўлди
Бир гуруҳ болалар Паркентсойнинг қуриган ўзанида ҳосил бўлган кўлмакка чўмилишга борган. Уларнинг 3 нафари сувга чўкиб вафот этган.

Фото: Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Паркент туманида 3 нафар бола сувга чўкиб ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Kun.uz ҳолатга ойдинлик киритди.
Kun.uz манбасига кўра, ҳодиса бугун, 14 июн куни соат 14:00 лар атрофида Паркент туманида содир бўлган. Бир гуруҳ болалар туманнинг Сурхи маҳалласи ҳудудидан ўтган Паркентсойнинг қуриган ўзанида ҳосил бўлган кўлмакка чўмилишга борган. Шунда болалардан 3 нафари сувга чўкиб, ҳалок бўлган.
Болаларнинг жасади кўлмакдан олиб чиқилган. Сувнинг чуқурлиги 2 метргача етган. Бу ерда чўмилиш мумкин бўлмаган.
Аввалроқ Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида ҳам икки нафар бола фермер даласидаги ҳовузга чўкиб ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид

18:12 / 15.06.2025
«Болалар ўлими энг оғриқли жойимиз» — ЙҲХХ бошлиғи болалар қатнашган ЙТҲлар ва статистика ҳақида

11:24 / 15.06.2025
Паркентда уч бола чўкиб кетгани юзасидан жиноий иш очилди

19:10 / 11.06.2025
Янгийўлда юк машинаси велосипедчи болани уриб кетди

15:14 / 04.06.2025