Жамият | 11:22 / 18.06.2025
13950
2 дақиқада ўқилади

Ургутда суд раиси ЙТҲ қурбони бўлди

Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман суди раиси Тимур Рустамов ЙТҲга учраб, вафот этди. Унинг бошқарувидаги Nexia автомобили юк машинаси билан тўқнашган. 

Фото: Ижтимоий тармоқлар

17 июн куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман суди раиси Тимур Рустамов бошқарувидаги Nexia-3 туман ИИБ биноси олдида (Боғишамол маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-47 автомобил йўлининг 61 километрида) юк машинаси билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида суд раиси оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳозирча ушбу ЙТҲ бўйича расмий маълумот бермади.

Тимур Рустамовнинг вафотини Судялар олий кенгаши ҳам Kun.uz’га тасдиқлади. Кенгаш марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ургут туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари  олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Тимур Рустамов 2022 йил декабрда беш йил муддатга фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман суди раиси лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид