Трамп муддатни чўзди, Ҳўрмуз бўғози ёпилиши мумкин – 8-кун
Эрон Исроил урушининг саккизинчи куни бошланар экан, Оқ уйдан жиддий баёнот янгради: Доналд Трамп Исроил ва Эрон ўртасидаги уруш ҳақидаги қарорини кейинги икки ҳафта ичида қабул қилишини билдирди. Бу орада Ҳўрмуз бўғози масаласи Эрон парламентида муҳокама қилинган. Лекин ҳар икки томон ҳам ўзаро ҳаво зарбаларини давом эттиряпти.

Эрон Исроил урушининг саккизинчи куни бошланар экан, Оқ уйдан жиддий баёнот янгради: Доналд Трамп Исроил ва Эрон ўртасидаги можарога қўшилиш ёки қўшилмаслик ҳақида қарорни кейинги икки ҳафта ичида қабул қилишини билдирди. Бу қатъий муддат бўлмаслиги мумкин, чунки Трамп одатда қарор қабул қилиш муддати сифатида «икки ҳафта»дан фойдаланган. Исроил ҳарбий воизи Эффи Дефрин Эронни пайшанба кунги ҳужумларда тинч аҳолини атайлаб нишонга олганликда айблади.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилар корпуси шифохона яқинидаги Исроил ҳарбий ва разведка штаб-квартирасини нишонга олганликларини билдирди. Исроиллик ҳарбий амалдор яқин атрофда ҳарбий нишонлар борлигини рад этган. Албатта урушлардан тинч аҳоли азият чекади. Шу ўринда айтиш керакки Исроил 2 йилдан буён Ғазодаги мактаб ва шифохоналар ертўласини террорчилар учун макон бўлган деб доим нишонга олади. Исроил сўнгги 24 соат ичида Теҳрондаги ички хавфсизлик махсус кучлари штабига, шунингдек Теҳрон шарқидаги Парчин ҳудудидаги нишонларга ҳужумлар уюштирган. Кечаги ҳужумларда Эрон Исроил томон 10 та баллистик ракета йўллаган. Асосий нишонлар ҳарбий тузилмалар, лекин ракеталар сони ва талафотлар ҳақидаги аниқ батафсил маълумотлар ҳали эълон қилинмаган.
Исроил ҳужумлари фонида Эрон ва АҚШ музокаралари ўтказилди. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ўтган ҳафта Исроил ҳужуми бошлаганидан бери Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф билан бир неча бор телефон орқали гаплашган. Reuters манбаларига кўра, агар Вашингтон Исроилга зарбаларни тўхтатиш учун босим ўтказса, Эрон «ядровий масалада мослашувчан бўлиши мумкинлигини» маълум қилган.
Бу орада Ҳўрмуз бўғози масаласи Эрон парламентида муҳокама қилинган. Пайшанба куни парламентнинг иккинчи аъзоси бу Теҳроннинг ҳаётий манфаатлари хавф остида қолган тақдирдагина содир бўлишини айтди. Парламентнинг миллий хавфсизлик кенгаши аъзоси Беҳнам Саидийнинг айтишича, «Эрон ўз душманларига жавоб беришнинг кўплаб вариантларига эга ва вазиятдан келиб чиқиб бундай вариантлардан фойдаланади».
Эрон учун ракеталардан ҳам қудратлироқ қурол бу стратегик муҳим бўлган Ҳўрмуз бўғози. Ҳўрмуз бўғози Уммон ва Эрон ўртасида жойлашган бўлиб, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Ироқ ва Кувайт каби Форс кўрфази ишлаб чиқарувчилари учун асосий экспорт йўли ҳисобланади.
Дунё бўйича кунлик нефт истеъмолининг 20%, тахминан 18 миллион баррели - Ҳўрмуз бўғози орқали ўтади.
Мавзуга оид

20:25
Европа давлатлари Эрон билан Исроилни тинчлантиришга ҳаракат қилади

16:26
Трамп Эрон билан урушга қарши эди. Аммо энди фикрини ўзгартирган бўлиши мумкин

14:15
«Трамп зерикиб қолмаслиги» учун НАТО саммит дастурини қисқартирди

13:43