Ўзбекистон | 09:59 / 21.06.2025
1637
1 дақиқада ўқилади
"Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари бирлашмалари ходимларига устама белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг "Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмаларининг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Хусусан, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ходимлар қуйидагиларни олади:
- ҳар чорак якунлари бўйича ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдоридаги мукофотлар;
- бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг махсус фондидан устамалар;
- бошқарув, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи (хизмат кўрсатувчи) ходимларга хизмат йиллари учун ойлик қўшимча тўловлар:
- 1 йилдан 5 йилгача – 20 фоиз;
- 5 йилдан 10 йилгача – 30 фоиз;
- 10 йилдан 20 йилгача – 40 фоиз;
- 20 йилдан ортиқ – 60 фоиз.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.06.2025 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид

18:44 / 14.06.2025
Сирдарёда икки болани уриб юборган ҳайдовчи 8,5 йилга қамалди

11:15 / 05.06.2025
Венгрия Сирдарёда паррандачилик кластерини барпо этади

00:08 / 04.06.2025
Тошкентга 361 кг эшак гўштини олиб кетаётган Lacetti тўхтатиб қолинди

16:47 / 02.06.2025