Жаҳон | 09:30
1667
2 дақиқада ўқилади

Бундесвер стратегиясида Россия «экзистенциал хавф» деб аталди

Ҳарбий иқтисодга ўтиш орқали Россия Европа Иттифоқига нисбатан ҳарбий устунлигини тобора оширмоқда, эҳтимол НАТО билан тўғридан тўғри тўқнашувга тайёрланмоқда, дейилади стратегияда.

Фото: Getty images

«Германия қуролли кучларининг янгиланган ҳарбий стратегияси»да Россия Германия учун «экзистенциал хавфлар» манбайи деб аталди, деб ёзади 20 июн, жума куни Der Spiegel журнали ҳужжатга таяниб.

Ҳарбий амалдорлар ва экспертлар қарийб бир ярим йилдан бери ишлаб келаётган стратегияда Германия дуч келаётган таҳдидлар таҳлили, жумладан, Россия 2029 йилда НАТО билан тўғридан тўғри ҳарбий можарога тайёргарлик кўриши мумкинлиги ҳақидаги разведка огоҳлантиришлари келтирилган, деб ёзади Der Spiegel.

Таҳлилчилар, жумладан, Россия президенти Владимир Путиннинг Россия армиясини изчил ошириш сиёсати туфайли шундай хулосага келди  – 2026 йилда у 1,5 миллион аскарга етиши кутилмоқда. «Россия кўп йиллар давомида ўзининг жанговар тажрибасини мақсадли равишда ошириб, Чеченистон, Сурия ва ҳозирда Украинада қуролли кучларини ривожлантиришда давом этмоқда», — дейди муаллиф.

Бундан ташқари, Россия ҳарбий иқтисодга ўтди ва бу билан Европа қуролли кучлари олдида «ҳарбий устунлигини тобора оширмоқда», дейди экспертлар. Кремл «ўз саноатини ҳам, раҳбарият тузилмаларини ҳам шу ўн йилликнинг охирида НАТО билан кенг кўламли можаро талабларига мослаштирмоқда», дея хулоса қилади стратегия муаллифлари.

Мавзуга оид