Ўзбекистон | 07:28
752
2 дақиқада ўқилади

Шанҳайда Ўзбекистон рақамли технологиялар маркази очилди

Дунёдаги энг йирик инновацион мегаполислардан бири – Хитойнинг Шанҳай шаҳрида Ўзбекистон рақамли технологиялар марказининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон рақамли технологиялар марказининг очилиши рақамлаштириш, юқори технологиялар ва инновацион ривожланиш соҳасидаги Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди.

Марказ Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ташаббуси билан Хитойнинг Shanghai Oriental Credits компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган. Лойиҳа ахборот технологиялари соҳасидаги компаниялар, инвесторлар, экспертлар ҳамда Ўзбекистон ва Хитойнинг илмий ва таълим муассасалари ўртасида тўғридан тўғри ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Муассаса Ўзбекистоннинг технологик салоҳиятини илгари суриш, ахборот технологиялари соҳасида экспортга йўналтирилган компанияларни қўллаб-қувватлаш, венчур ва тўғридан тўғри инвестицияларни жалб қилиш, қўшма илмий ва таълим лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган кўп функцияли платформага айланади. Унда эксперт учрашувлари, стартап тақдимотлари, ўқув дастурлари ва икки давлатнинг рақамли экотизимлари ўртасида тажриба алмашиш учун тадбирлар ўтказилади.

Shanghai Oriental Credits компанияси президенти Ху Чуан Хуа ўз навбатида марказ ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, сармоя жалб этиш, илғор билим ва технологик ечимлар алмашишга хизмат қилишини таъкидлади. 

Мавзуга оид