Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Даволовчи” билакузуклар: шифоми ёки реклама тузоғи?
Ижтимоий тармоқларда турли касалликларни даволаш хусусиятига эгалиги айтилаётган билакузуклар тарғиб қилинмоқда. Рекламаларда кўрсатилишича, улар 10 га яқин касалликни бартараф эта олади. Бироқ билакузукларнинг қайси илмий асосга таяниб ишлаб чиқилгани, қандай клиник синовлардан ўтгани, амалда қандай натижа кўрсатишига оид аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Мутасаддилар истеъмолчиларни бундай билакузукларни харид қилишда алданиб қолмасликдан огоҳлантирди.

Сўнгги пайтларда интернет ва ижтимоий тармоқларда даволовчи билакузуклар рекламалари кўпайди. Видеоларда билакузуклар қатор касалликларга, жумладан, бош ва бўғим оғриғи, чарчоқ, уйқусизлик, ортиқча вазн ҳамда иммунитет пасайиши каби ҳолатларга қарши самарали восита сифатида кўрсатилмоқда. Уларнинг соғломлаштирувчи, тикловчи, ҳатто руҳий ва жисмоний ҳолатни яхшиловчи хусусиятларга эга экани айтилади.
Бироқ буни асословчи илмий манбалар, яъни билакузукларнинг таъсир механизми, қайси лаборатория ёки клиник шароитларда синовдан ўтгани, шунингдек, расмий соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан тасдиқланган ҳужжатлари мавжуд эмас. Мазкур вазият таклиф этилаётган “даволовчи” маҳсулотнинг реал терапевтик самарасини шубҳа остида қолдирмоқда.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси одамларни реклама воситасида бозори гуллаётган бундай маҳсулотларни харид қилишдан олдин диққатлироқ бўлишга чақиради. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, агар билакузук “соғлиққа таъсир кўрсатади” деб эълон қилинаётган бўлса, у, албатта, клиник синовлардан ўтган, соғлиқни сақлаш органлари томонидан тасдиқланган ҳужжатларга эга бўлиши керак.
Акс ҳолда, бу реклама чалғитувчи ёки нотўғри маълумот тарқатувчи контент сифатида баҳоланади. Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги қонунига асосан, ноаниқ, чалғитувчи ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган реклама тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади.
Мавзуга оид

16:07 / 03.07.2025
Рақобат қўмитаси Kia Sonet рекламасидаги қонунбузилиш сабаб Roodell'ни жаримага тортди

12:38 / 23.06.2025
Тўрт нафар инстаблогерга онлайн қимор ўйинларини реклама қилгани учун чора кўрилди

20:03 / 15.06.2025
Kun.uz’нинг расмий Telegram каналидаги ножоиз рекламалар юзасидан обуначиларга мурожаат

16:17 / 03.05.2025