Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Seoul Mun'да жойлашган овқатланиш масканида ёнғин рўй берди
Яккасарой туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Бугун, 11 июл куни соат 09:43 да Тошкент шаҳар ФВБга Яккасарой тумани Баҳодир кўчаси, Seoul Mun'да жойлашган овқатланиш масканларининг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Мазкур хабарга асосан, ёнғин қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 09:47 да етиб бориб, ёнғин соат 09:49 да ўраб олинган ва соат 09:53 да тўлиқ ўчирилган.
Тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.