Ўзбекистон | 08:45
737
2 дақиқада ўқилади

Тошкент–Шанҳай ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди

Ўзбекистоннинг Qanot Sharq авиакомпанияси Тошкент–Шанхай йўналиши бўйича тўғридан тўғри парвозни муваффақиятли амалга оширди.

Фото: "Дунё" АА

Мазкур йўналиш орқали Ўзбекистон ва Хитойнинг икки йирик, стратегик аҳамиятга эга шаҳарлари – Тошкент ва Шанҳай мунтазам авиақатнов билан боғланди. Авиақатновлар ҳафтасига икки марта – душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

Тошкент ва Шанҳай ўртасидаги тўғридан тўғри ҳаво қатновининг йўлга қўйилиши Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, икки томонлама инвестицияларни рағбатлантириш, туризм ва маданий алмашинув салоҳиятини ошириш учун янги истиқболли имкониятларни яратади. 

Шу билан бирга, мазкур йўналиш логистика жараёнларини соддалаштириб, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри товар айирбошлашни жадаллаштириш, юқори қийматли ва тез етказилиши зарур бўлган юклар айланмасини фаоллаштириш имконини беради.

Янги рейс орқали Ўзбекистон фуқаролари учун Хитойнинг иқтисодий маркази – Шанҳайга тез ва қулай саёҳат қилиш имконияти пайдо бўлди. Шунингдек, хитойлик сайёҳлар учун Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мерос обидаларга сафар қилиш учун қулай дарвоза очилади. 

Мавзуга оид