Ўзбекистон | 10:40
1115
1 дақиқада ўқилади

Газдан ноқонуний фойдаланиб келган кўп қаватли турар жой биноси аниқланди

Кўп қаватли турар жой биносида 943,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди.

Ўзэнергоинспекция Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилди.

Унда, Шаҳрихон туманида жойлашган «У.И.С.» МЧЖ томонидан қурилган 2 та (7 қаватли) бинода газ таъминоти ташкилоти билан шартнома тузмасдан, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 943,1 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид