Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 180 та iPhoneʼни яширин олиб ўтаётганлар ушланди
“Навоий” чегара божхона пости: йўловчилар тана қисмига ва юклар орасига яширилган 180 дона iPhone фош этилди.

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Шахсий хавфсизлик ва Контрабандага қарши курашиш бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Навоий” чегара божхона пости орқали мобил уяли алоқа воситаларини ноқонуний тарзда олиб киришга уринган 4 нафар шахс тўхтатиб қолинди.
Тадбир давомида қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаролар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида уларнинг бел қисми ва қўл юклари орасига жами 180 дона iPhone русумли уяли алоқа воситалари хуфиёна тарзда беркитилгани маълум бўлди.
Ашёвий далил сифатида олинган мазкур телефонларнинг умумий қиймати, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1 млрд 80 млн сўмни ташкил этмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

14:25 / 26.07.2025
Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар билан ушланди

16:05 / 23.07.2025
Божни истеъмолчи тўламоқда. Ноқонуний импортга зарба iPhone нархларини оширди

15:28 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди

20:16 / 18.07.2025