Фан-техника | 18:30 / 27.07.2025
1025
1 дақиқада ўқилади

Сунъий интеллект соҳасида АҚШ етакчи, Хитой иккинчи ўринда

Юз баллик тизимда АҚШ 77,97, Хитой 58,01, Буюк Британия 36,60 балл олди.

Фото: Alexander Koerner / Getty Images

Қўшма Штатлар сунъий интеллект (СИ) соҳасида етакчилик қилмоқда, Хитой иккинчи, Буюк Британия учинчи ўринда бормоқда. Бу ҳақда Хитой илмий-технологик ахборот институти ҳамда Пекин университети томонидан тайёрланган сунъий интеллект соҳасидаги инновациялар глобал индексида маълум қилинди

Ҳисобот Шанхайда ўтказилган Сунъий интеллект бўйича жаҳон анжуманида тақдим этилди. Муаллифлар 46 мамлакатни 5та йўналишда 39та кўрсаткич бўйича ўрганиб чиқишган ҳамда уч даражали тизим бўйича баҳолашган.

Ҳисоботга кўра, АҚШ ва Хитой сунъий интеллект соҳасида бошқа мамлакатларни катта фарқ билан ортда қолдирмоқда. СИ учун чиплар ишлаб чиқарувчи компаниялар, юқори малакали мутахассислар ҳамда йирик СИ-моделларининг аксарияти ушбу давлатларга тўғри келади.  

Юз баллик тизимда АҚШ 77,97, Хитой 58,01, Буюк Британия 36,60 балл билан баҳоланди. Шунингдек, Япония (33,77), Корея Республикаси (33,48), Германия (32,22), Сингапур (31,57), Франция (30,98), Канада (29,79) ва Ҳиндистон  (29,41) юқори ўнталикдан жой эгаллади.

Мавзуга оид