Ўзбекистон | 20:40 / 28.07.2025
24012
5 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда август ойида қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?

Август ойи қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво билан бошланади. Учинчи ўн кунликда ҳарорат кечалари аста-секин +13…+18 даражагача, кундуз кунлари +30…+35 даражагача, жанубда +36…+38 даражагача пасаяди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда келаётган август ойида ҳарорат фони пасая бошлайди, бу ой июл каби жуда иссиқ бўлмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудуди бўйича август ойининг ўртача ойлик ҳарорати июл ойига нисбатан 1,52,5 даражага паст бўлади. Аммо шунга қарамай, август ҳали ҳам жуда иссиқ ой ҳисобланади.

Йилнинг кўп ойлари сингари, август ойи ҳам нисбатан иқлим ўзгариши таъсири остида бўлади. 19912020 йиллар ва 19611990 йиллар учун август ойидаги ўртача ойлик ҳароратнинг фарқи 1,21,5 даражани ташкил этади.

2025 йилнинг август ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Август ойи қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг катта қисмида ҳарорат асосан кундузи +34…+37 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда +40…+41 даражагача бўлади. Бундай ҳарорат ёз фасли учун жуда қулай бўлиб, у август ойидаги ўртача йиллик қийматларга яқиндир. Кечалари ҳарорат асосан +18…+23 даража бўлади.

Учинчи ўн кунликда ҳарорат кечалари аста-секин +13…+18 даражагача, кундуз кунлари +30…+35 даражагача, жанубда +36…+38 даражагача пасаяди.

Август ойи асосан қуруқ бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ой давомида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам.

Йил бўйича ўзгариш тенденциясини кўрсатиш билан ўртача ойлик ҳарорат динамикаси

Ўзгидромет маълумотида таъкидланишича, метеорологик кузатувларнинг барча даври учун 2021 йилнинг август ойи энг иссиқ, 1912 йилнинг август ойи эса энг совуқ бўлган. Ҳудуднинг катта қисмида ўртача максимал ҳарорат +35…+37 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларда +38…+40 даражани ташкил этади.

Иссиқ об-ҳавонинг энг юқори чўққисида, айрим кунларда ҳаво ҳарорати деярли ҳар йили +38, +39 даражага, жанубда ва чўл ҳудудларда эса +41…+43 даражага етади.

Кузатувларнинг барча йиллари учун август ойларининг максимал ҳаво ҳарорати мутлақ рекорди +41…+43 даражани, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +44…+48 даражани ташкил этади.

Бутун тарихий давр учун Тошкентда энг юқори ҳаво ҳарорати +43,1 даража (1944 йил) бўлган эди.

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида август ойида ҳаво ҳарорати бирор марта ҳам +40 даражадан кўтарилмаган, фақат жанубда ва чўл ҳудудларда айрим кунларда ҳаво +41, +42 даражагача исиган йиллар ҳам кузатилган. Сўнгги 10 йил ичида бундай август ойлари 2020 ва 2022 йилларда қайд этилган.

Одатда август ойи охирига бориб, куз фасли яқинлашиши (нафаси) сезила бошланади. Салқин ҳаво массалари кириб келиш ҳолатлари кўпаяди. Айрим йилларда август ойида салқин ҳаво кириб келиши Ўзбекистон ҳудуди бўйича кундузги ҳароратни +25…+30 даражагача, баъзан эса ундан ҳам пастроқ +20…+25 даражагача пасайтиради (2020 ва 2023 йиллар).

Август ойида ҳарорат +40 даража ва ундан юқори бўлган кунлар сони июл ойига нисбатан сезиларли даражада камаяди (23 марта).

Ўзбекистонда август ойи йилнинг энг қуруқ ойи деб ҳисобланади. Ёмғир жуда камдан кам ҳолларда, текислик ҳудудларнинг катта қисмида ўртача 1 кундан 3 кунгача бироз ёғади ва ўртача ойлик ёғингарчилик миқдори 12 миллиметрдан, Фарғона водийсида 35 миллиметрдан кўп бўлмайди.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда тез-тез ёмғир ёғади, баъзи жойларда ўртача ойлик ёғингарчилик миқдори 1215 мм ни, Фарғона вилояти тоғларида ва Тошкент вилоятининг баланд тоғларида эса 2022 мм ни ташкил этади.

Ушбу энг қуруқ ойда ҳам республиканинг айрим ҳудудларида жадаллиги бироз бўлган жала ёмғирлар қайд этилади. Шундай қилиб, 2020 йил август ойи охирида Ўзбекистоннинг марказий вилоятларида бир кеча-кундузда ёғингарчилик миқдори 1034 миллиметр бўлган кучли жала ёмғир ёғиб ўтган эди. Шу куни Тошкентда 17 миллиметр ёғингарчилик кузатилган (ойлик меъёр 2 миллиметр)  бу август ойида бир кеча-кундузлик ёғингарчилик миқдори бўйича мутлақ рекорддир, дейилади Ўзгидромет хабарида.

Мавзуга оид