Ўзбекистон | 15:21
5519
2 дақиқада ўқилади

Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти

Тошкентдаги Янги Ўзбекистон кўчаси бўйига экилганига кўп бўлмаган павлония дарахтлари нобуд бўляпти. Кўча бўйидаги қурилиш ишлари сабаб, уларни суғориш тўхтаб қолган бўлиши мумкин. Экология вазирлиги ва пойтахт ҳокимлиги ҳолатга изоҳ бермади. Kun.uz мухбири қуриб бораётган дарахтларни тасвирга туширди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Йўлнинг икки тарафида юздан ортиқ павлония дарахтлари қуриб боряпти. Кўчанинг ҳар икки томонида қурилиш ишлари олиб бориляпти. Дарахтлар айни ёз жазирамасини сувсиз ўтказаётганига шу қурилишлар сабаб бўлиши мумкин.

Қолаверса, тупроқ сурилганда, айрим дарахтларнинг томир қисми очилиб қолган.

Тошкент шаҳар экология бошқармаси матбуот хизмати ҳолатни биз билан бирга жойига келиб ўрганишни ваъда қилган эди, лекин бундай бўлгани йўқ. Шаҳар ҳокимлиги ҳам бу мавзудаги саволларни жавобсиз қолдирди.

Шу ерда ишлаётган ватандошлардан бири Янги Ўзбекистон кўчаси кенгаяётганини, 21 кмлик велойўлак ташкил қилинаётганини айтди. Лекин бошқа тафсилотлар номаълум.

Мавзуга оид