Ўзбекистон | 09:02
1122
1 дақиқада ўқилади

Мирзо Улуғбекнинг "Улуғбек Зижи" асари илк бор тўрт тилда нашр этилди

Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти олимлари томонидан "Улуғбек Зижи" ("Зижи жадиди Кўрагоний") асари илк бор ўзбек, рус, инглиз ва хитой тилларида нашр этилди.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизматига кўра, ушбу тарихий китоб XV асрнинг буюк астроном олимнинг асари бўлиб, Амир Темурнинг набираси, Мовароуннаҳр султони Мирзо Улуғбек (1394-1449) бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар томонидан яратилган.

Асар тўрт қисмдан иборат бўлиб, биринчисида хронология ва тақвимлар, турли халқларнинг йил ҳисоби, иккинчи қисмда сферик астрономия ва математик география масалалари ҳамда математик ва географик жадваллар берилган. 

Учинчи қисм сайёралар ҳаракати ва юлдуз астрономиясига бағишланган бўлиб, унда 1014 та юлдузнинг каталоги келтирилган. Тўртинчи қисм астрология, яъни мунажжимлар башорати тавсифига оид.

Мавзуга оид