Жамият | 13:10
757
1 дақиқада ўқилади

Шота Руставели кўчасининг бир қисмида ҳаракат вақтинча чекланди

2025 йил 2 августдан 25 августгача Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасининг "Гранд Мир" меҳмонхонаси билан кесишмасидан Бобур кўчасигача бўлган қисмида реконструкция ишлари олиб борилиши муносабати билан ушбу оралиқда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

Фото: ИИББ

Шу сабабли, автобус йўналишлари ҳаракати қуйидагича вақтинча ўзгартирилди:

🔹 18, 38, 58, 67-сонли йўналишлар: Шаҳрисабз кўчаси → Миробод → Нукус → Бобур → Ш.Руставели кўчалари орқали ҳаракатланади;
🔹 57, 81, 98-сонли йўналишлар: Миробод → Юсуф Хос Ҳожиб → Бобур кўчалари орқали ҳаракатланади;
🔹 127-сонли йўналиш: Нукус → Муқимий кўчалари орқали ҳаракатланади.

Реконструкция ишлари давомида кўчалардаги тирбандлик ортиши эҳтимоли мавжуд. Шунга кўра, йўналишларга қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Автобусларнинг ҳаракат вақти ҳамда оралиқ вақти режадагидан узоқроқ бўлиши мумкин.

Мавзуга оид