Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бельгия Ўзбекистонга миннатдорчилик изҳор этди

Фото: ТИВ ахборот хизмати
2018 йилнинг 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Брюссель шаҳрида Бельгия Қироллиги бош вазири ўринбосари, ташқи ва Европа ишлари вазири Дидье Рейндерс билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, учрашувда ҳамкорликни, жумладан Ўзбекистон – Европа иттифоқи шаклидаги алоқаларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига асосий эътибор берган ҳолда икки томонлама муносабатлар кўриб чиқилди.
Бельгия томони БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2019-2020 йиллардаги доимий бўлмаган аъзолари сайловида Ўзбекистоннинг Бельгия номзодига овоз бергани учун миннатдорчилик изҳор этди.
Суҳбатда икки томон ҳам савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларни чуқурлаштиришга муҳим аҳамият бериши таъкидланди. Ўзбекистон томони иқтисодиётнинг текстиль, электротехника саноати, қурилиш индустрияси каби соҳаларда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишда Бельгия ишбилармон доираларининг фаоллашувини қўллаб-қувватлайди.
Учрашувда экология, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги алоқаларни чуқурлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа иттифоқи Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига кўмак беришга тайёр экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

12:06 / 22.07.2025
Белгияда исроиллик аскарлар Ғазодаги жиноятлари учун ҳибсга олинди

17:52 / 14.07.2025
Абдулазиз Комилов президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

12:12 / 03.06.2025
«Вақти-соати келганда тан оламиз» – Комилов Ўзбекистон «Толибон»ни халқаро ҳамжамият билан бирга тан олишини айтди

18:24 / 31.05.2025