Медведев: Россия Туркия билан савдо қилиш учун пештахталарни бўшатмайди

Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг баёнотига кўра, Россия бозорларда эгалланган пештахталарни бирон бир давлат, хоҳ у Туркия бўлсин, атайлаб бўшатмайди, деб хабар қилмоқда «Вести.Ru».
Унинг қайд этишича, Туркия билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни тиклаш жараёни икки босқичда амалга оширилади.
«Бироқ, шу нарса аниқки, биз иқтисодиётимизни, ҳар қандай давлат, ҳатто Туркия каби йирик савдо ҳамкоримиз учун ҳам ўзгартирмаймиз. Нима бўлган бўлса, бўлди. Тўғрисини айтамиз, бизнинг айбимиз билан содир бўлгани йўқ. Шу боисдан, айрим иқтисодий соҳалардаги бўш ўринлар бошқа давлатлар томонидан эгаллаб олинганди», — деб аниқлик киритган Медведев.
Медведевнинг қўшимча қилишича, «Россия бозорига яхши ниятда кириб келганларга, Туркия маҳсулотлари қайтаётгани боис, бозорни бўшатинглар, деган ишора берилмайди».
Мавзуга оид

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

08:59 / 26.04.2025
Россияда ИИВ мигрант болаларнинг таълим маълумотларига эга бўлади

19:49 / 25.04.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди

13:33 / 25.04.2025