Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жасур Абдураимов: «Кейинги босқичда ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ»

Фото: ЎФФ
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов Австралия ёшлар терма жамоасига қарши ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида ўз шогирдларининг характер кўрсатган ҳолда ғалабага эришганини эътироф этди. Мураббий бунинг учун футболчиларга раҳмат айтиб ўтган.
“Бугун жуда қийин рақибга қарши ўйинда муҳим ғалабага эришдик. Ўйиннинг илк дақиқаларидан, то сўнгги дақиқаларгача майдонда қаттиқ кураш кечди. Иккинчи бўлимда жуда қийин вазиятларда жамоа ажойиб ўйин намойиш этди. Сўнгги дақиқаларгача курашган ва ўз характерини намойиш этган футболчилар билан фахрланаман. Бугунги ўйиндаги жасурлик ва матонат учун уларга раҳмат”, - деди Ўзбекистон U-19 терма жамоаси устози.
“Кейинги ўйинга эртадан тайёргарликни бошлаймиз. Кейинги ўйинда кимлар майдонга тушишини айта олмайман. Ўйинга яқин таркибни аниқлаймиз. Аммо, аниқ айтишим мумкинки, Хитойга қарши ўйинда майдонга тушадиган футболчиларнинг барчаси фақат ғалаба учун ўйнашади.
Биз рақиб танламаймиз. Аввал ҳам айтганимдек, ўзимизнинг ўйинларимиз ҳақида кўпроқ ўйлаймиз. Мақсадимиз ўйиндан ўйинга яхшироқ ва кучлироқ ўйин намойиш этиш. Плей-оффда ким билан ўйнашнинг аҳамияти йўқ. Ҳар қандай рақибга қарши ўйнай олиш керак. Рақиб танлаш яхши эмас. Бу нотўғри ва салбий оқибатларга олиб келадиган фикр”, дея қўшимча қилган у.
Ўз навбатида Австралия термаси мураббийи Уфук Талай ҳам ўз фикрларини билдириб ўтган.
“Бугун ўйинимиз қовушмади ва хатоларимиз туфайли имкониятни бой бердик. Ўзбекистон ҳимояда яхши ўйин намойиш қилишини ва бизга бугун гол уриш осон бўлмаслигини билар эдик. Хатоларимиз устида ишлаймиз ва навбатдаги ўйинда уларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз”, деган у.
Мавзуга оид

07:47 / 15.07.2025
Австралия Тайван учун уруш бошланган тақдирда ўзига ҳеч қандай мажбуриятни олмайди

23:51 / 14.07.2025
Австралияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди

19:14 / 14.07.2025
Австралияда 19 та давлат иштирокида йирик ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди

18:24 / 10.07.2025