Жанубий Корея президенти истеъфога чиқишга тайёр эканлигини маълум қилди

Фото: © EPA
Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе истеъфога чиқишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақида Associated Press нашри хабар берди.
У мамлакат фуқаролари олдида коррупцион можаро учун узр сўради ва ўз лавозимини муддатидан аввал тарк этишга тайёр эканлигини билдирди.
Пак Кин Хенинг рейтинги коррупцион можаро фонида рекорд даражада пасайиб, 4 фоизни ташкил қилди.
Октябрь ойида Жанубий Корея прокуратураси мамлакат президентининг дугонаси Цой Сун Силга нисбатан расмий айблов эълон қилганди. У коррупцион можароларда айбланмоқда ва давлат ишларига аралашганликда гумон қилинмоқда.
Мавзуга оид

17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди

11:42 / 07.05.2025
Рамзан Қодиров истеъфо сўраши ҳақида гапириб, кейин «уни нотўғри тушунишгани»ни айтди

21:14 / 05.05.2025
Жанубий Корея аэропортлар яқинида қушларни назорат қилишни кучайтиради

18:34 / 01.05.2025