Видеоблогер сноубордда антиқа усулда учди
YouTube-блогер Кейси Нейстат одам вазнини кўтара оладиган дрон ясади ва у ёрдамида сноубордда учди. Шундан кейин Нейстат суратга олиш ишлари олиб борилган тоғ-чанғи мажмуаси устидан дронда бир неча марта учиб ўтди.
2016 йил январда Нейстат автомобиль ёрдамида чанғиларда қор билан қопланган Нью-Йоркда учгандан кейин янгиликларда пайдо бўлганди. Шундан кейин унга CNN канали эътибор қаратиб, каналнинг онлайн-бўлимини ривожлантиришга таклиф қилган. Нейстат ва CNN 2017 йил бошидан ҳамкорлик қила бошлайди.
Бироқ бунинг учун CNN блогернинг оригинал канали ёпилишини шарт қилиб қўйган. Аввал Нейстат бу каналда велойўлкаларнинг хавфсиз эмаслигининг исботларидан бошлаб Nike компанияси ҳисобига дунё бўйлаб саёҳати ҳақидаги ҳисобот кўринишидаги турли видеоларни юклаган.
Мавзуга оид

11:23 / 23.04.2025
Россия дрони Украинадаги автобусга урилди, кўплаб қурбонлар бор

12:26 / 16.04.2025
Россия ва Украина бир-бирига дронлар билан ҳужум қилди

20:00 / 13.04.2025
Хитой узлуксиз 30 соатгача парвоз қилишга қодир дронни тақдим этди

09:30 / 08.04.2025