Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўнғиротдаги чекка ҳудудда газ баллони муаммоси бир учрашувдаёқ ҳал қилиб берилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Хониёзов Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида халқ билан мулоқот қилмоқда. Депутат тумандаги тиббиёт коллежи, қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ва санъат коллежида ёшлар билан учрашди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувларда коллеж ўқувчилари китобхона бурчаги ташкил этиш, «Энг зўр китобхон» танловини ўтказиш, спортга бўлган эътиборни янада кучайтириш таклифларини билдириб ўтишган.
Зафар Хониёзов «Ажинияз» ОФЙ аҳолиси билан ҳам учрашди. Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи Қудайназарова Алмагул қишлоқда дорихона очиш таклифини билдириб ўтди. Шунингдек, ҳаммом ва тикув цехи очиш лозимлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.
“Ҳудуддаги газ баллони муаммоси учрашувнинг ўзидаёқ ҳал қилинди”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид

11:50 / 14.07.2025
Газбаллонларини ноқонуний сақлаб, машиналарга қуйиб сотаётган хонадон аниқланди

21:01 / 01.05.2025
Германия шимолидаги портда портлаш содир бўлди

17:25 / 28.05.2024
Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган “Нексия-2”нинг газбаллони портлади

16:16 / 05.05.2024