Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг CNPC компанияси Бухоро вилоятида газ қазиб олишни бошламоқда

Фото: Ўзбекнефтегаз
Хитойнинг CNPC миллий нефтегаз компанияси Бухоро вилоятининг учта йирик газконденсат конида газ қазиб олишни бошламоқда.
Маълумотларга кўра, конларда бир йилда 1 млрд куб метр газ қазиб олинади.
Аввалроқ New Silk Road Oil & Gas Company Ltd ўзбек-хитой қўшма корхонаси жорий йилда Қоракўл инвестициявий блоки (Бухоро вилояти) конларида газ қазиб олишни бошлаши ҳақида хабар берилганди.
Қиймати 377,5 млн доллар бўлган лойиҳа техник-иқтисодий асоси Ўзбекистон ҳукумати томонидан тасдиқланган. Бунда Хўжасаёт участкасининг Денгизкўл ГКК, Хўжадавлат ГКК ва Шарқий Олот ГККда ишлар олиб борилади. Конларда ишларни йўлга қўйишда CNPC’нинг бўлинмаси China Petroleum Engineering & Construction Corporation (CPECC) пудратчи вазифасини бажаради.
CPECC Қоракўл инвестицион блокидаги газ конларини лойиҳалаштиради, моддий-техник жиҳатдан таъминлайди, керакли инфратузилма объектларини қуриш ва фойдаланишга топширади.
2006 йилда CNODC (CNPC’нинг бўлинмаси) «Ўзбекнефтегаз» МХК билан бешта инвестблокларда 5 йил давомида геология-қидирув ишларини ўтказиш бўйича келишув имзолаганди.
Мавзуга оид

21:55 / 04.08.2025
Саксовулфурушларни таъқиб қилиб, ҳужумга учраган инспекторлар тақдирланди

12:53 / 30.07.2025
Тошкент туманида мебел корхонаси 1,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди

13:38 / 28.07.2025
Салкам 4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган қурилиш омбори аниқланди

19:49 / 23.07.2025