Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар раҳбарияти Россия ТИВга мурожаат қилди

Фото: kremlin.ru
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абд-ур-Раҳмон Ат-Таний билан телефон орқали амирлик ва бир қатор араб давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг чуқурлашуви масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақида РФ ТИВда Қатар томоннинг ташаббуси билан бўлиб ўтган мулоқот якунлари бўйича хабар берилди.
"Асосий эътибор Қатар ва бошқа бир қатор араб давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашувига қаратилди", - дея таъкидланди вазирликда.
"Араб дунёси ичида янги муаммо ўчоғининг пайдо бўлиши муносабати билан жиддий хавотир билдирилди, - дейилади РФ ТИВда. - Сергей Лавров юзага келган зиддиятларни музокаралар столи атрофида тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди".
Бугун Баҳрайн, Миср, БАА, Саудия Арабистони, Яман, Ливиянинг вақтинчалик ҳукумати ва Мальдив Қатарни терроризм ва экстремизмни қўллаб-қувватлашда айблаб, у билан дипломатик алоқаларнинг узилиши ҳақида эълон қилишди.
Мавзуга оид

12:13 / 28.07.2025
NYT: Трампнинг боингини таъмирлашга ядровий кучлар дастуридан тўланган

20:11 / 27.07.2025
NYT: Пентагон Трампнинг самолётини қайта жиҳозлаш учун 934 млн доллар йўналтирди

10:34 / 14.07.2025
Лавров: Россия ва КХДР ҳамкорлиги Корея яриморолидаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради

21:38 / 12.07.2025