ОАВ: АҚШ Афғонистонга 4 минг ҳарбий юбориши мумкин

Фото: Google Images
АҚШ мудофаа вазирлиги Афғонистонга қўшимча 4 минг ҳарбий юборишни режалаштирмоқда ва бу ҳақда кейинги ҳафтада эълон қилади. Бу ҳақда АҚШ маъмуриятидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, бу қадам Афғонистонда жангариларга қарши "қотиб қолган" курашни жойидан силжитишга йўналтирилган.
Юбориладиган кўшинларнинг асосий қисми афғон ҳарбийларини тайёрлаш билан шуғулланади, бироқ баъзи ҳарбийлар "Толибон"га қарши аксилтеррорчилик операциясига жалб қилинади.
Пентагонда бу маълумот ҳозирча тасдиқланмади. Мудофаа вазирлиги расмий вакили Кристофер Шервуд "ҳали ҳеч қандай қарор қабул қилинмаганини" айтган.
Мавзуга оид

12:04
АҚШ 18 давлат билан савдо музокаралари режасини тайёрлади

11:31
Трамп ўтган жума Россия-Украина музокаралари учун яхши кун бўлганини айтди

09:46
“Доналд Трамп Ўзбекистонга таклиф қилинди. Президент минтақага келиши учун ҳозир энг тўғри вақт” – АҚШ элчиси

08:26