Руслар Сталинни тарихдаги энг машҳур шахс, деб эътироф этишди

Россия президенти Владимир Путин ва шоир Александр Пушкин тарихдаги энг таниқли шахслар рейтингида иккинчи ўринни бўлишиб олишди. Бу ҳақда «Известия» «Левада-Марказ» сўровига асосан хабар бермоқда.
Тадқиқотга кўра, 34 фоиз руслар Путин ва Пушкинни энг обрўли тарихий шахслар, деб ҳисоблашган.
Биринчи ўринга эса советлар етакчиси Иосиф Сталин лойиқ топилди – 38 фоиз овоз. Кучли учликка Владимир Ленин (32 фоиз) якун ясаб берган.
Рўйхатдаги топ-10ликка император Пётр I (29 фоиз), фазогир Юрий Гагарин (20 фоиз), ёзувчи Лев Толстой (12 фоиз), қўмондон Георгий Жуков (12 фоиз), император аёл Екатерина II (11 фоиз) ва шоир Михаил Лермонтов (11 фоиз) кирди.
Таъкидланишича, топ-20га Михаил Горбачёв якун ясаб берган. Физик Исаак Ньютон, қўмондон Михаил Кутузов, шоир Сергей Есенин ва физик Альберт Эйнштейн 7 фоиздан овозларни олишган.
Мавзуга оид

19:49 / 25.04.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди

19:10 / 25.04.2025
Стивен Уиткофф тўртинчи бор Путин билан учрашди

13:33 / 25.04.2025
Украина тинчлик режаси бўйича 5 та талабини АҚШга маълум қилди

09:59 / 25.04.2025