АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбийлари сони 11 мингга яқинни ташкил қилмоқда

Фото:AP Photo / Rodrigo Abd
АҚШ қўшинларининг Афғонистондаги сони 11 минг ҳарбийни ташкил қилмоқда, деб маълум қилди штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси директори, генерал-лейтенант Кеннет Маккензи.
“Ҳисоб-китобнинг янги содда усулига кўра, Афғонистондаги қўшинларимиз сони 11 мингга яқин ҳарбийни ташкил қилади”, деб айтган Маккензи матбуот анжуманда.
Унинг эслатишича, аввал Пентагон 8,4 минг ҳарбий борлигини маълум қилиб келган.
Маккензининг тушунтиришича, ҳарбийлар қаторига Афғонистоннинг маҳаллий кучларини тайёрловчи, операцияларни таъминлаш бўйича аксилтеррорчилик кучлари ҳарбийлари киради.
Генералнинг айтишича, АҚШнинг Афғонистон бўйича янги стратегияси доирасида АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари сонида бироз ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Мавзуга оид

15:55 / 12.06.2025
Ўзбекистон ва Афғонистон имтиёзли савдо тўғрисида битим тузди

16:56 / 10.06.2025
Шавкат Мирзиёев: Украина билан боғлиқ вазиятни фақат дипломатик йўллар билан ҳал этиш лозим

15:06 / 08.06.2025
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган

20:32 / 05.06.2025