Афғонистондаги терактлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 60 га яқинлашди

Фото: AFP 2017 / Wakil Kohsar
Афғонистоннинг турли қисмидаги масжидларда содир этилган иккита портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 59 кишигача кўпайди, 55 киши яраланган. Бу ҳақда Афғонистон ички ишлар вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда маҳаллий 1TV телеканали хабар бермоқда.
Аввалроқ Кобулда амалга оширилган терактда 30 киши ҳалок бўлгани, 20 киши яралангани, Гур вилоятидаги портлашда эса 10 киши ҳалок бўлгани ва 20 киши яралангани маълум қилинганди.
Биринчи терактда худкуш ўзини Кобул ғарбида жойлашган имом Замон масжидида портлатган. Гувоҳларнинг сўзлашича, портлашдан кейин отишма кечган. Ҳалок бўлганлар орасида болалар ва аёллар бор. ИШИД ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Кейинроқ яна бир худкуш Гурдаги масжидда ўзини портлатган.
Мавзуга оид

15:55 / 12.06.2025
Ўзбекистон ва Афғонистон имтиёзли савдо тўғрисида битим тузди

16:56 / 10.06.2025
Шавкат Мирзиёев: Украина билан боғлиқ вазиятни фақат дипломатик йўллар билан ҳал этиш лозим

16:48 / 05.06.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 183 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

13:21 / 04.06.2025