Россия телеканалларидан бирида Ўзбекистон ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш қилинди

Фото: Flickr
Россиянинг "Культура” телеканали Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва “Карвон-ТВ” телеканали билан ҳамкорликда яратилган “Ўзбекистон: эришилган ютуқлар ” ҳужжатли фильмини намойиш этди.
Фильм бир соатга мўлжалланган бўлиб, у Ўзбекистонда замонавий тараққиёт билан бирга қадимий анъаналар, урф-одатлар, шарқона донишмандликнинг уйғунлашуви ҳақида сўзлайди. Ҳужжатли фильмда мамлакатимизнинг бой маданий мероси, қадимий обидаларидаги ноёб эпиграфик ёзувлар, шунингдек олимларимизнинг бу борада олиб борган изланишлари алоҳида қайд этилади.
"Ўзбекистоннинг тарихий меъморий обидаларидаги ёзувлар бизнинг буюк боболаримиз томонидан ёзиб қолдирилган бўлиб, улар меҳр-муҳаббат, тинчлик, таълим ва бағрикенгликни тараннум этади", - дейди "Ўзбекистоннинг маданий мероси" медиалойиҳаси раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.
Таъкидлаш жоизки, "Ўзбекистон: эришилган ютуқлар" ҳужжатли фильмининг съёмкалари Самарқанд, Хива, Бухоро ва бошқа шаҳарларда бўлиб ўтган.
Мазкур фильмда Ўзбекистоннинг таниқли меъморлари, шарқшунослари, тарихчилари ва хаттотларидан интервью олинган. Шу билан бирга, ажойиб кино- ва фотоҳужжатлар, архив кадрлар, шахсий архивлар материаллари ҳамда музей артефактларидан фойдаланилган.
Фильмнинг асосий концепцияси тараққий этган ва маърифий ислом - тинчлик, меҳр-муҳаббат, бағрикенглик ва маърифат дини эканидадир.

Мавзуга оид

08:40
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025