БАА Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилотига Қатар устидан арз қилди

Фото:philipus
БАА Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилотига Қатар қирувчи самолётлари билан боғлиқ воқеалар юзасидан расман арз қилди. Бу ҳақда Gulf News нашри хабар бермоқда.
БААнинг фуқаролик авиацияси бош бошқармаси бошлиғи Саиф Муҳаммад ал-Сувайдийнинг айтишича, БАА халқаро ташкилотга Чикаго конвенциясининг 54-моддасига кўра “батафсил арз” йўллаган.
Аввал бошқарма маълум қилганидек, ўтган ҳафтада Қатар қирувчи самолётлари БААнинг йўловчи самолётларига хавфли масофага яқинлашган. Бундан аввал шунга ўхшаш воқеа январда юз берган. Қатар ўшанда айбловларни рад этган.
“Қатарнинг БАА йўловчи самолётларига қарши тажовузкор ҳаракатлари фуқаролик авиациясини тартибга солувчи халқаро пактлар ва конвенцияларнинг атайлаб бузилиши деб қаралади ва фуқаролик авиациясига хавф солади. БАА бундай ҳаракатларни қоралайди”, деб айтган ал-Сувайдий.
Мавзуга оид

10:04 / 06.06.2025
Халқаро қидирувга берилган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди

16:53 / 02.06.2025
«БААдаги фуқароларимизни тезликда текширувдан ўтказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилган» — ТИВ

14:57 / 02.06.2025
Яна ўзбекистонликлар ажратилди: БАА аэропортида 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ушлаб турилди

14:00 / 02.06.2025