Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда 11 сентябрь воқеаларидан сўнг қанча одамга товон пули тўлаб берилгани айтилди

Фото: Spencer Platt /Getty Images
АҚШда тахминан 16,8 минг киши 2001 йилнинг 11 сентябрь куни юз берган терактлар туфайли товон пулларини олди.
Бу ҳақда ТАСС 11/09 қурбонларига товон пули тўлаш Жамғармаси ҳисоботига асосан хабар бермоқда.
«Жамғарма 19 019 кишидан товон пули борасида келиб тушган мурожаатни асосли деб топди. Улардан 16 769 нафарига товон пули ажратиш ҳақида қарор қабул қилинди», - дейилади ҳисоботда.
Таъкидланишича, товон пулларининг умумий суммаси 3,649 млрд доллардан ошиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ суди Эронга 11 сентябрь терактлари бўйича кўп миллиардлик товон пули тўлаш мажбуриятини қўйганди.
Мавзуга оид

10:43
Трамп: Махсус элчи Уиткофф 6 ёки 7 август куни Россияга ташриф буюради

00:30
Ҳиндистон АҚШ божларига қарши жавоб тайёрлаётгани ҳақидаги хабар ёлғонлигини билдирди

00:05
АҚШ Украина билан “елкама-елка” туришга тайёрлигини билдирди

23:02 / 03.08.2025