ИИО реабилитация марказларида сақланаётган шахслар “Саховат” уйларига жойлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига қўшимчалар киритилиши мумкин. Бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида эълон қилинган лойиҳада айтилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига киритилиши мумкин бўлган қўшимчалар:
1. 1-илова қуйидаги мазмундаги III-1-боб билан тўлдирилади:
“III-1. Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида сақланаётганларни “Саховат” интернат уйларига жойлаштириш
17-1. Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари (кейинги ўринларда реабилитация марказлари деб аталади)да сақланаётган мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган шахслар “Саховат” интернат уйларига жойлаштирилади.
“Саховат” интернат уйларига жойлаштириш учун юбориш реабилитация маркази бошлиғининг буйруғи асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ амалга оширилади.
17-2. Реабилитация марказларидан “Саховат” интернат уйларига юборилаётганлар мазкур Низомнинг 11–12-бандларида кўрсатилган кўрсаткичлар бўйича тиббий кўрикдан ўтказилади.
Тиббий кўрик реабилитация марказлари тиббиёт ходимлари ва тегишли мутахассис шифокорлар томонидан амалга оширилади. Тиббий кўрик натижалари бўйича ёзма хулоса расмийлаштирилади.
17-3. Реабилитация марказларида сақланаётган шахсларни “Саховат” интернат уйларига жойлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
“Саховат” интернат уйларига жойлаштириш тўғрисида реабилитация марказида сақланаётган мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган шахсларнинг реабилитация маркази бошлиғи номига берилган аризаси;
“Саховат” интернат уйига расмийлаштирилаётган шахснинг шахси тўғрисидаги маълумотлар;
“Саховат” интернат уйларига жойлаштирилаётган шахснинг соғлиғи ҳолати бўйича тиббий хулоса;
ҳудудий тиббиёт бошқармасидан олинган руҳий-асаб касалликлари, силга қарши курашиш, онкологик ҳамда тери-таносил касалликлари диспансерларининг хулосалари;
“Саховат” интернат уйига жойлаштирилаётганнинг 2 та (6 см х 4 см ҳажмли) фотосурати;
“Саховат” интернат уйига расмийлаштирилаётганнинг ногиронлиги аниқланган тақдирда белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси ҳам тақдим этилади.
Мазкур бандда кўрсатилган барча ҳужжатлар реабилитация марказлари томонидан тўпланади.
17-4. Реабилитация марказларида “Саховат” интернат уйларига жойлаштирилаётган ҳар бир шахс учун икки нусхада шахсий йиғмажилд юритилади, унга ушбу Низомнинг 17-3-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади.
“Саховат” интернат уйларига жойлаштирилаётганларнинг шахсий йиғмажилдлари бир нусхаси сақлаш учун “Саховат” интернат уйи директорига белгиланган тартибда тақдим этилади”.
2-илова қуйидаги мазмундаги III-1-боб билан тўлдирилади:
“III-1. Реабилитация марказларида сақланаётганларни “Мурувват” интернат уйларига жойлаштириш
19-1. Реабилитация марказларида сақланаётган мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган шахслар “Мурувват” интернат уйларига жойлаштирилади.
“Мурувват” интернат уйларига жойлаштириш учун юбориш реабилитация маркази бошлиғининг буйруғи асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ амалга оширилади.
19-2. Реабилитация марказларидан “Мурувват” интернат уйларига юборилаётганлар мазкур Низомнинг 13–14-бандларида кўрсатилган кўрсаткичлар бўйича тиббий кўрикдан ўтказилади.
Тиббий кўрик реабилитация марказлари тиббиёт ходимлари ва тегишли мутахассис шифокорлар томонидан амалга оширилади. Тиббий кўрик натижалари бўйича ёзма хулоса расмийлаштирилади.
19-3. Реабилитация марказларида сақланаётганларни “Мурувват” интернат уйларига жойлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
“Мурувват” интернат уйига расмийлаштирилаётган шахснинг шахси тўғрисидаги маълумотлар;
“Мурувват” интернат уйларига жойлаштирилаётган шахснинг соғлиғи ҳолати бўйича тиббий хулоса;
ҳудудий тиббиёт бошқармасидан олинган руҳий-асаб касалликлари, силга қарши курашиш, онкологик ҳамда тери-таносил касалликлари диспансерларининг хулосалари;
“Мурувват” интернат уйига жойлаштирилаётганнинг 2 та (6 см х 4 см ҳажмли) фотосурати;
белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси.
Мазкур бандда кўрсатилган барча ҳужжатлар реабилитация марказлари томонидан тўпланади.
19-4. Реабилитация марказларида “Мурувват” интернат уйларига жойлаштирилаётган ҳар бир шахс учун икки нусхада шахсий йиғмажилд юритилади, унга ушбу Низомнинг 19-3-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади.
“Мурувват” интернат уйларига жойлаштирилаётганларнинг шахсий йиғмажилдлари бир нусхаси сақлаш учун “Мурувват” интернат уйи директорига белгиланган тартибда тақдим этилади”.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00 / 21.05.2025
-
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси бўйича миллий дастур амалга оширилади
Ўзбекистон | 12:25
-
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
Жаҳон | 12:24
-
«Тоттенҳэм» финалда «МЮ»дан устун келди ва мавсумни қутқариб қолди
Спорт | 12:05
Мавзуга оид

17:07 / 14.12.2020
«Бу – биз учун бир синов» — қариялар уйига сафар

18:46 / 27.12.2018
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

17:42 / 26.05.2018
“Саховат” гуруҳи – ўксик қалбларга қувонч улашувчи яхшилар жамоаси

14:14 / 29.04.2018