Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манба: Салоҳ 2 ойга сафдан чиққан. У жаҳон чемпионатига бормайди

«Ливерпуль»нинг мисрлик ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ икки ой муддатга сафдан чиққан ва у Россиядаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Саудия Арабистони Спорт қўмитаси раҳбари Туркий ал-Шайх маълумот берган.
«Чуқур афсус билан маълум қиламанки, футбол юлдузи Муҳаммад Салоҳ жароҳат туфайли икки ой майдонга туша олмайди. Бу эса у жаҳон чемпионатида бизга қарши ўйинда иштирок этмаслигини билдиради. Унга соғлик тилаймиз», дея ал-Шайхнинг сўзларини келтирган AS нашри.
25 ёшли ушбу футболчи Чемпионлар лигаси финалида «Реал»га қарши учрашувнинг биринчи бўлимида жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.
Охирги хабарларда унинг тикланиши учун 3 ҳафта вақт кетиши, у жаҳон чемпионатига бориши, лекин гуруҳ босқичида Уругвайга қарши кечадиган биринчи ўйинни ўтказиб юбориши айтилганди.
Футболчининг чап елкасида бўғимлар узилгани тахмин қилинмоқда. Душанба куни у тўлиқ тиббий кўрикдан ўтади ва шифокорлар унга аниқ ташхис қўйишади.
Маълумот учун, Миср терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Россия, Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоаларига рақиб бўлган.
Мавзуга оид

17:42 / 24.05.2025
Муҳаммад Салоҳ фаолиятида иккинчи марта АПЛ энг яхши футболчиси бўлди

14:29 / 11.04.2025
«Ливерпул» Муҳаммад Салоҳ билан шартномани узайтирди

17:00 / 26.09.2024
Чемпионлик курашига таъсир қилувчи жароҳат — Родрисиз «Сити»нинг титул пойгасидаги имкониятлари қандай?

09:43 / 28.04.2024