Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистондаги масжидда юз берган портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони қарийб 40 кишига етди

Фото: Reuters/Stringer
Афғонистон шарқидаги масжидда портлаш содир бўлгани хабар берилганди. Унда 39 нафар киши ҳалок бўлган. Қурбонлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин, дея хабар беришган ҳуқуқ тартибот органлари ва ҳукумат ходимлари.
Полиция бошлиғи Роз Муҳаммад Мандозайнинг билдиришича, икки жангари Пакия вилояти Гардез шаҳридаги юзлаб одамлар ташриф буюрадиган шиалар масжидига ҳужум уюштиришди.
Ҳаважа Ҳасан масжидига қилинган қўпорувчилик натижасида 80 нафарга яқин инсон турли даражадаги тан жароҳати олди. Уларнинг 50 нафарга яқини ўрта ёшлилар ва 20 нафари болаларни ташкил этади.
Теракт учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган.
Содир бўлган теракт мамлакат хавфсизлик тизими аянчли аҳволда эканини англатади. ИШИД толибонлар ва Ғарбни қўллаб-қувватловчи ҳукумат босими остида бўлса ҳам, теракт бўйича барча масъулиятни ўз зиммасига олишга ҳаракат қилади.
Мавзуга оид

07:51 / 21.07.2025
Германиядан бир йил ичида иккинчи депортация рейси Кобулга учиб кетди

18:41 / 18.07.2025
Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистон ўртасида Трансафғон темир-йўли бўйича битим имзоланди

18:33 / 18.07.2025
Қўрқинчли манзара ва аламли оқибатлар: Кўкдаладаги портлаш тафсилотлари

12:15 / 18.07.2025