Россия АҚШга «Скрипаллар иши» бўйича таклиф билан чиққан

Фото: Reuters/«Газета.Ru»
АҚШнинг Россиядаги элчихонаси Қўшма Штатлар расмийларига Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланиши бўйича иш юзасидан ёзишмаларини очиқлаш ҳақида таклиф билан чиқди. Бу ҳақда дипломатик миссия сайтида хабар берилган.
«Биз Солсберида юз берган жиноятни очиқ ва транспарент тергов қилиниши ҳамда айбдорлар жазога тортилиши тарафдори бўлиб қоламиз. Бу масала бўйича ёзишмаларини эълон қилиш таклифини бердик», - дейилади расмий изоҳ матнида.
Элчихонадан таъкидлашларича, ушбу таклифга жавоб «келмаган».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Скрипаллар иши бўйича терговчини тақдирлаганди.
Мавзуга оид

18:08
Патрушев Россиянинг Одессага даъвосини эълон қилди

15:27
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести

14:06
Мишустин Россия иқтисодиёти дунёдаги энг йирик иқтисодиётлардан бири эканини маълум қилди

13:41