Брюсселда номаълум шахс полициячига пичоқ билан ҳужум қилди

Фото: Le Soir
Брюсселда шаҳарнинг марказий қисмида жойлашган Максимильен паркида полициячини пичоқ билан яралаган шахс қўлга олинди, деб хабар берди RTBF телеканали.
Хабар қилинишича, полиция ходими енгил жароҳат билан касалхонага ётқизилган.
Le Soir газетасининг ёзишича, ҳужум қилган шахс ҳам оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Унинг кўкраги ва оёғига ўқ теккан.
Маълумотларга қараганда, полиция патрули паркда ухлаётган мигрантларни уйғотиб, улардан бу ерни тарк этишларини сўраётган бўлган. Уйғотилганлардан бири қўлида пичоқ билан полициячиларга таҳдид қилган. Полициянинг пичоқни ташлаш тўғрисидаги талабига бўйсуниш ўрнига уларга ташлангач, унга ўқ узилган.
Мавзуга оид

16:30 / 20.04.2025
Тошкентда фуқароларга пичоқ билан таҳдид қилган маст эркак 10 суткага қамалди

10:45 / 18.04.2025
Берлинда вокзаллар ва транспортда пичоқ олиб юриш тақиқланади

18:39 / 27.03.2025
Англия полициячилари меъёридан ортиқ ишлаётгани сабаб жиноятларни фош эта олмаяпти

14:35 / 15.03.2025