Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple Ирландияга 14 млрд евро тўлаб берди

Фото: AFP/Getty Images
Еврокомиссия Apple томонидан Ирландияда тўланмаган солиқлар бўйича суд ишини талаб қилинаётган сумма тўлиқ тўлангандан кейин ёпишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда рақобат бўйича еврокомиссар Маргрете Вестагер маълум қилди.
“Бугун Ирландия молия вазири Паскал Донохо Apple томонидан тўланмаган 14 млрд евролик солиқ тўлиқ тўланганини тасдиқлади. Бу яхши янгилик. Энди биз суд тафтишини ёпишимиз мумкин”, деб айтган Вестагер.
Аввалроқ Irish Times нашри Apple Ирландия ҳукумати депозит ҳисоб рақамига оқланмаган солиқ имтиёзлари учун компенсация сифатида 14,3 млрд евро ўтказиб берганини маълум қилган. Маълум қилинишича, ушбу суммадан 13,1 млрд евро асосий суммани, 1,2 млрд евро эса фоизни ташкил қилади.
2016 йил август охирида Еврокомиссия тергов натижаларига кўра, Ирландия Apple’га оқланмаган солиқ имтиёзлари тақдим қилгани ҳақидаги хулосага келган. Бунинг натижасида мамлакат 13 млрд евро кам солиқ олган. АҚШ компанияси ушбу имтиёзлар натижасида Ирландияга 2003 йилдан 2014 йилгача тўланмаган солиқни қоплаб бериши керак бўлган.
Мавзуга оид

18:52 / 31.07.2025
Apple Samsung видеосини эълон қилиб, шарманда бўлди

22:18 / 22.07.2025
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ

21:34 / 14.07.2025
Meta Apple муҳандисини 200 млн доллар эвазига ишга ёллади

20:28 / 09.07.2025