Украина Азов денгизи яқинида ҳарбий машқлар ўтказди

Фото: dpsu.gov.ua
Украина ҳарбийлари ва чегарачилари Азов денгизи қирғоқларида қўшма тактик машқлар ўтказди. Бу ҳақда РИА «Новости» Украина Давлат чегара хизмати матбуот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Таъкидланишича, машқларда Украина Давлат чегара хизматининг зирҳли автомобиллар экипажлари ҳамда Қуролли кучларнинг танк бўлинмалари иштирок этган.
«Украина Қуролли кучларининг зирҳли автомобиллар экипажлари ва танк бўлинмалари бирлашган кучлар таркибида биргаликда ҳаракат қилди, соҳил мудофааси ҳамда сув юзасидаги объектлар ва рақиб денгиз десантини йўқ қилиш бўйича вазифаларни бажаришда ўзаро ҳамкорлик кўникмаларини такомиллаштиришди», - дейилади Давлат чегара хизмати хабарида.
Маҳкама вакилларининг таъкидлашича, мерганлар гуруҳи турли хил жанговар ҳолатларда ҳаракат қилиш кўникмаларини, пулемётчилар ҳаракатланиш пайтида ва махсус жойлардан ўт очишда аниқликни, зирҳли машиналар ҳайдовчилари эса колоннада ҳаракатланиш бўйича тажрибаларини мустаҳкамладилар ҳамда мудофаа манёврларини амалга оширдилар.
Шунингдек, матбуот хизматидан таъкидлашларича, машқларда тактик тиббиёт масалаларига «алоҳида эътибор» қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ҲДК Азов денгизида «саноқли дақиқалар» ичида йўқ қилиниши айтилганди.
Мавзуга оид

15:38 / 26.04.2025
Трампнинг янги режаси, Путиннинг сулҳи, Киевнинг талаблари — Геосиёсий ҳафта таҳлили

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

11:31 / 26.04.2025
Трамп ўтган жума Россия-Украина музокаралари учун яхши кун бўлганини айтди

19:59 / 25.04.2025