Ҳиндистонда ҳайдовчи маймун билан боғлиқ ҳазили учун ишдан ҳайдалди

Скриншот
Ҳиндистонда автобус ҳайдовчиси ҳазиллашиб маймунни рулга ўтқазиб қўйгани учун ишидан айрилди. Бу ҳақда Channel News Asia хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, воқеа мамлакат жануби-ғарбидаги Даванжер шаҳрида юз берган. 36 ёшли ҳайдовчи маймунни рулга ўтқазиб қўйган, 30 нафар йўловчилардан бири эса буни видеога олган. Ролик машҳур бўлиб кетди ҳамда рўй берган ҳодиса ҳақида автобус компанияси хабар топди.
Унинг вакили сўзларига кўра, ҳайдовчи ишидан четлатилди, сабаби компания биринчи навбатда йўловчилар хавфсизлигини қадрлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўлим билан якун топган селфилар сони Ҳиндистонда энг кўплиги аниқланганди.
Мавзуга оид

13:32
Apple АҚШ бозори учун iPhone ишлаб чиқаришни Ҳиндистонга кўчирмоқчи

11:19
Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари чегарада тўқнашди

00:43
Японияда салкам 30 йил автобус бошқарган ҳайдовчи 7 доллар ўғирлагани учун ишдан бўшатилди

22:02 / 24.04.2025