Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сайёҳлар талқини бўйича дунёнинг энг яхши музейлари маълум қилинди

Орсе музейи/Фото: Wikipedia.org
Аксарият сайёҳларнинг фикрича, дунёнинг энг яхши музейи Париждаги Орсе музейи ҳисобланади. Бу ҳақда TripAdvisor маълум қилди.
Ушбу музей бир йил ичида 2 поғонага кўтарилиб, Нью-Йоркдаги Метрополитен ва 2001 йил 11 сентябрдаги теракт қурбонлари хотирасига бағишланган Миллий мемориал ва хотира музейини ортда қолдирган.
4-ўринни Лондондаги Британия музейи, 5-ўринни Мадриддаги Прадо музейи эгаллаган.
Етакчи ўнталикка Афинадаги Акропол, Париждаги Лувр, Янги Орлеандаги Иккинчи жаҳон уруши, Мехикодаги антропология ва Вьетнамдаги уруш қурбонлари музейлари кирган.
Орсе музейи тасвирий санъат музейи бўлиб, Париждаги собиқ темир йўл ва унга ёндош меҳмонхона биноларида жойлашган.
Мавзуга оид

10:30 / 02.06.2025
Қорақалпоғистонда иқлим музейи ташкил этилади

20:48 / 29.05.2025
Темирйўл музейида овқатланиш шохобчаси ва аттракционлар очилгани танқидларга сабаб бўлди

11:05 / 29.05.2025
Шарқ санъатидан метафизикагача: “Оламлар орасидаги нур” кўргазмасида нималар намойиш этилмоқда?

11:05 / 10.05.2025