Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ давлат раҳбарлари Brexit бўйича музокаралардан норози

Фото: Yves Herman/Reuters
Европа иттифоқининг 27 давлати раҳбарлари Brexit бўйича музокараларда олға силжиш йўқ эканидан афсусда. Бу ҳақда РИА «Новости» манбага асосан хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, Брюсселдаги саммитда иштирокчилар жадал баҳс-мунозараларга қарамасдан, етарли даражада ўзгаришга эришилмаганини қайд этишди.
Аввалроқ, оммавий ахборот воситалари Британия бош вазири Тереза Мэй Brexit масаласи бўйича ички қаршиликка дуч келгани ҳақида хабар қилганди.
Таъкидланишича, Тереза Мэйнинг Европа иттифоқи билан келишувни йил охиригача тугата олмаслиги мамлакатни Brexit бўйича қандайдир битимсиз Европа иттифоқидан чиқишга яқинлаштиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ британиялик машҳур мусиқачилар Тереза Мэйга хат юборишгани, улар Brexit’га қарши экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

13:32 / 26.07.2025
Е3 давлатлари Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди

11:19 / 24.07.2025
Ўзбекистонлик ҳамширалар Британияга ишга жалб этилиши мумкин

23:20 / 22.07.2025
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди

15:25 / 22.07.2025