Ижтимоий сўров: Сиз амалдорларни танийсизми? – Хоразм вилоят ҳокими
Kun.uz таҳририяти бир муддат аввал ўзининг янги «Сиз амалдорларни танийсизми?» лойиҳасини тақдим этганди. Бундай ижтимоий сўровни ўтказишдан мақсад - жойларда (вилоятлар кесимида) фаолият юритаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари халқ орасига қанчалик киргани ва ўз мансаб ваколатини қанчалик одилона олиб бораётганини ўзига хос услубда аниқлашдан иборатдир.
Демак, навбатдаги сўров Хоразм вилоятига сафар чоғида ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Фарҳод Эрмановни фуқаролар қанчалик таний олишлари ўрганилди. Қуйидаги видеолавҳада ҳокимни ушбу ҳудуд аҳолиси қанчалик яхши била олишларига баҳо беришингиз мумкин.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
Вилоят ҳокими жорий йилнинг апрель ойидан бери мазкур лавозимда фаолият юритмоқда. Фарҳод Эрмановдан халқнинг умиди катта.
Албатта, ижтимоий сўровнома, аввал ҳам таъкидлаганимиздек, қайси амалдор қанчалик таниқли бўлиши баробарида унинг ўз ҳудудида олиб бораётган ишлари қониқарли ёки қониқарсиз, ёхуд оддий халқ вакилларининг сиёсий-ижтимоий билим савиясини баҳолашдан йироқ. Бундай мезон қўйилгани ҳам йўқ. Шунчаки, ҳолатни очиқ-ойдин кўрсатишдир, хулоса ҳар кимнинг ўзига ҳавола.
Мавзуга оид

12:33 / 02.05.2025
«Бунда хорижий турист у ёқда турсин, маҳаллий сайёҳ ҳам бошқа давлатга боришни афзал кўради» — президент чипталар нархи ҳақида

15:41 / 01.05.2025
Президент Ал-Хоразмий шаҳарчасининг қурилишини кўздан кечирди

20:24 / 02.04.2025
Хоразмда пулини кўпайтириб беришни айтиб, мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

16:38 / 18.03.2025