Путин ва Лукашенконинг чанғи учиши тасвирланган видео пайдо бўлди

Фото: РИА Новости
Россия ва Беларусь етакчилари Владимир Путин ҳамда Александр Лукашенконинг чанғида учиши тасвирланган видео пайдо бўлди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Аниқлик киритилишича, президентларнинг тоғ-чанғи трассасида пайдо бўлиши сайёҳларни жуда ҳайратга солган.
Путин трассанинг сифатини баҳолаган, шунингдек, марказга ташриф буюрган кишилардан бири билан суҳбатда чанғини сноуборддан яхшироқ деб ҳисоблаши ҳақида айтиб ўтган.
Шу билан бирга, президент вақти келиб сноубордда ҳам ўзини синаб кўриш истаги борлигини билдирган.
Аввалроқ, Беларусь етакчиси курортни мақтагани ва Сочини ўз уйи деб билиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Лукашенко Беларусга Ғарб ва Шарқдан таҳдид борлиги ҳақида огоҳлантирганди.
Мавзуга оид

18:17 / 27.04.2025
Россия денгиз пиёдалари ва Z-блогерлар Курск областида ҳамон украин ҳарбийлари борлигини хабар қилди

22:19 / 25.04.2025
Лукашенко Полша ва Литвани мигрантлар сабаб хавотирга тушмасликка чақирди

19:10 / 25.04.2025
Стивен Уиткофф тўртинчи бор Путин билан учрашди

09:01 / 25.04.2025