ИШИД сафига ўтиб кетган россиялик офицер 19 йилга қамалди

Фото: Дмитрий Серебряков/ТАСС
Шимолий Кавказ округ ҳарбий суди Россия мудофаа вазирлиги собиқ ходими Денис Хисамовни 19 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар берди ТАСС. Хабарда айтилишича, у Сурияда бир йил давомида ИШИД террорчилик ташкилоти жангарилари сафида жанг қилган.
У жазони қатъий тартибдаги колонияда ўтайдиган бўлди. У шунингдек, сохта пул чиқарганликда айбланиб бир йилга озодликдан чеклаш жазоси ҳам берилди ва захирадаги капитан унвонидан маҳрум қилинди.
Агентликнинг билдиришича, офицер 2009 йилда хизматдан бўшаган ва ўз бизнесини бошлаган. У масжидда тожикистонлик шахс билан танишиб қолган ва биргаликда сохта пул чиқариш билан шуғулланишган. Улар 2015 йилда қўлга олинган, аммо Хисамов Сурияга қочиб кетишга муваффақ бўлган. У Раққа шаҳрида ИШИД жангарилар лагерида ҳарбий тайёргарликдан ўтган ва Сурияда ИШИД тарафида туриб жангларда қатнашган.
У 2016 йилда Туркияга келиб, валюта алмаштириш пунктини талаган ва олинган пулларни Сурияга жўнатиш учун берган.
Хисамов 2017 йил апрелда Туркияда қўлга олинган ва Тожикистонга депортация қилинган. У ерда унинг паспорти қалбаки эканлиги аниқланган ва Москвага депортация қилинган.
Мавзуга оид

19:49 / 25.04.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди

13:33 / 25.04.2025
Украина тинчлик режаси бўйича 5 та талабини АҚШга маълум қилди

09:59 / 25.04.2025
Украина АҚШ ёрдамининг тўхтатилишига тайёргарлик кўрмоқда

08:43 / 25.04.2025